«Ориент Финанс» банк AsiaMoney томонидан тақдирланди


Фото: «Ориент Финанс» банк

Жаҳонга машҳур AsiaMoney журналининг Best Bank Awards 2020 мукофоти доирасида «Ориент Финанс» банк «Корпоратив ва ижтимоий масъулият йўналиши бўйича энг яхши банк» номинациясида ғолибликни қўлга киритди.

«Банк учун корпоратив ва ижтимоий масъулият – акциядорлар, ходимлар ва банкнинг манфаатларини инобатга олган ҳолда бизнес юритишнинг ажралмас қисми бўлиб ҳисобланади» – деб таъкидлаб ўтди банкнинг Бошқаруви Раиси Бобур Парпиев.

Нашриётнинг таъкидлашича, «Ориент Финанс» банкнинг мазкур йўналишдаги фаолияти таҳсинга лойиқдир: «Аксарият банклар учун корпоратив ва ижтимоий масъулият маркетинг инструменти бўлиб хизмат қилса, «Ориент Финанс» банк бунга туб маънода банк фаолиятини ижобий тарафга ўзгартириш йўли сифатида қарайди».

Мақолани батафсил ушбу ҳавола орқали ўқиб чиқишингиз мумкин.

Реклама ҳуқуқи асосида